Реферат корхоналарда касса операциялари

Обновлено: 19.05.2024


В данной статье указаны показатели предприятий, характеризующие определения процесса модернизации и пути анализа.

Ҳозирги пайтда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кескин ўзгаришлар содир бўлмоқда. Шу туфайли бундай ўзгаришларга улгуриш воситаси сифатида кундалик иш фаолиятимизда ахборот техналогиялари шиддат билан кириб келмокда. Булар эса фаолиятимиз натижаларига таъсир этувчи барча омилларни аниқлаш, уларнинг таъсирини ҳисоблаш имконини хам туғдирмоқда. Бундай шароитлардан фойдаланган холда хар бир корхонада ўзининг молиявий-хўжалик фаолиятини тизимли равишда таҳлил қилиш имкониятига хам эга бўлиб бормоқда.

Бозор муносабатларининг чуқурлашиб бориши, хар бир корхонада мавжуд бўлган ички имкониятларни хам аниқлаш ва уларни ишга солиб, ўзларининг рақобатбардошлигини таъминлаш заруратини туғдирмоқда. Бу эса ўз навбатида иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашни, бунинг учун омилли тахлилдан кенг фойдаланишни хам такозо килмокда. Зеро, эндиги мутахассис хар бир кўрсаткичга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш ва уларинг таъсирини хисоблаш йўлларини билиши, шу йўл билан корхонада мавжуд бўлган ички имкониятларни ишга солиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, буларни ишга соладиган бошқарув корхоналарини қабул қила олиш кобилиятига эга бўлиши лозим. Бундай зарурият мавзунинг ўта долзарблигидан далолат беради.

Мазкур ишнинг максади, унинг объектив заруратидан ва кам ишланганлигидан келиб чикади. Чунки ҳозирги кунда иктисодий кўрсаткичларнинг омилли тахлили ўта зарур бўлишига карамасдан тахлилга оид адабиётларда кам ёритилган. Айрим дарсликлар ва ўқув қўлланмаларда хам омилли тахлил ва уни амалга ошириш масаласи тўлик ёритилмаган.

Жамиятда, унинг бир бўлаги бўлган корхонада содир бўладиган иктисодий жараёнлар ўз-ўзидан амалга ошмайди, балки улар маълум омиллар таъсирида рўй беради. Шу туфайли корхона ишини яхшилаш учун унинг натижасига кандай омиллар ижобий, кайсилари салбий таъсир килганлигини билиш лозим. Бу ижобий омилларни кучайтириш, салбий таъсир килган омилларни бартараф килиш имконини беради. Шу туфайли иктисодий тахлили жараёнида омилли тахлил усулларидан фойдаланиш учун унинг табиатини, мазмуни, турлари, бир-бири билан богланиш моделларини ўрганишни такозо килади.

Корхоналарнинг хо`жалик фаолиятини таҳлил қилишдан ко`зланган асосий мақсад резервларни аниқлашдир. Резервларни аниқлашни осонлаштириш учун уларни илмий асосда туркумлаш керак. Резервлар қуйидагилардан иборат: халқ хо`жалиги, тармоқ, регионал (ёндош) ва ички хо`жалик резервлари. Айтайлик, машинасозлик саноатида маҳсулот таннархини арзонлаштириш борасида бо`лган катта резервлардан бири — рангли металларни пластмассалар билан алмаштириш ҳисобланиб, бу о`з навбатида кимё саноатини янада ривожлантиришни тақозо килади. Шу сабабли бундай резервлар халқ хо`жалиги резервлари қаторига киради. Ихтисослаштириш даражасини ошириш эса тармоқ резервлари қаторига кириб, у асосан вазирликларга бог`лиқдир. Регионал резервларга, айтайлик, бир маъмурий раёнда жойлашган турли бошқармаларга қарашли саноат корхоналарини кооперативлаштириш мисол бо`ла олади. Ички хо`жалик резервларини аниқлаш ва уларни хо`жалик айланмасига ё`налтиришда корхоналар катта имкониятларга эга. Бу эса асосан уч гуруҳ ишлаб чиқариш ресурслари, (меҳнат ресурслари, меҳнат воситалари ва меҳнат предметлари) омилларидан оқилона ва самарали фойдаланишга бог`лиқ.

Мамлакатимизда иқтисодий – ижтимоий юксалишларни ифодаловчи кўрсаткичларга эришганлигимизнинг муҳим омиллари бугунги кунда иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификация қилишдан иборат бўлиб қолди.

Бизнинг фикримизча, иқтисодиётни модернизация қилишнинг 4 та тури мавжуд:

  1. Ишлаб чиқариш воситаларини модернизациялаш.
  2. Технологик жараёнларни модернизациялаш.
  3. Иқтисодиётни бошқариш усулларини модернизациялаш.
  4. Ходимлар малакаси ва кўникмасини модернизациялаш.

Ушбу турларнинг бир-бири билан боғлиқлигини қуйидаги расмда келтирамиз (1-расм)


Расм. 1. Иқтисодиётни модернизациялаш турлари [2]

Ишлаб чиқариш воситаларини модернизациялаш дейилганда, эски ишлатилиб келинаётган ишлаб чиқариш воситаларини (техникаларни) бугунги кун талабига мос ҳолда замонавийлаштириш мақсадида янгилаш, яъни янги техникаларга алмаштириш тушунилади. Масалан, нон ишлаб чиқаришда олдин ишлаб чиқариш воситаси сифатида оддий тандирдан фойдаланилган, сўнгра у механизациялаштирилган махсус қурилмаларга алмаштирилган. Ҳозир эса, нонни ультратовушли печларда автоматик усуллар билан хам тайёрламоқда. Ушбу жараёнларнинг барчаси нон ишлаб чиқаришда ишлаб чиқариш воситаларини (техникани) модернизация қилишдан иборатдир.

Технологик жараёнларни модернизациялашда олдинги технологияларга нисбатан замон талабларига жавоб берадиган, рақобатбардош маҳсулотларни(хизматларни) ишлаб чиқарадиган тежамкор ва самарали технологияларнинг жорий қилиниши тушунилади.

Бошқарув усулларини модернизациялаш дейилганда бутун жараённи(ишлаб чиқариш, технологик, хизмат кўрсатиш, назорат, инновация каби) бошқаришнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда бошқариш тушунилади. Ушбу ҳолатга қуйидаги мисолни келтирамиз. Масалан, солиқ ундиришнинг назорати, олдин бевосита жойларга бориб амалга оширилган, ҳозир эса камерал назорат (жойларга бормасдан ҳисоботлар ва бошқа хужжатлар асосида солиқ идорасида текшириш) жорий қилинган.

Ходимлар малакаси ва кўникмасини модернизациялаш дейилганда, ходимлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш эвазига замонавий усулларда бошқариш, техника ва технологияларни ишлатишга қодир ходимларни янгидан шакллантириш тушунилади.(масалан, олдинги бухгалтерлар хисоб-китобни счетда ишлаган бўлсалар, ҳозир компютерни билишни тақозо қилади.)

Иқтисодий таҳлилда корхонада модернизация тадбирларининг амалга оширилишини баҳолаш ва таҳлил қилиш лозим бўлади. Бунинг учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланиш мумкин:

− Корхонада модернизациялаш даражаси;

− Ишлаб чиқариш воситаларини модернизация қилиш жараёни;

− Технологик жараёнларни модернизация қилиш жараёни;

− Иқтисодиётни бошқариш усулларини модернизация қилиш даражаси;

− Ходимлар малакасини модернизациялаш даражаси.

Таҳлил жараёнида ушбу кўрсаткичларни аниқлаш ва корхоналарнинг аниқ маълумотлари асосида таҳлил қилиш лозим бўлади. Ушбу кўрсаткичларни меҳмонхона хўжаликларида ҳам қўллаш мумкин ва ушбу кўрсаткичларнинг аниқланиш усуллари қуйидаги жадвалда келтирилган(1-жадвал).

Корхонада модернизациялаш жараёнини баҳолаш ва таҳлил қилишда қўлланиладиган кўрсаткичлар ва уларни аниқлаш йўллари

Кўрсаткичлар

Аниқланиш йўллари

Корхонада модернизациялаш даражаси (Мд)

М = (Ичм +Тм +Бм + Хмм) / Барча жараёнлар

Бунда: Ичм- ишлаб чиқариш жараёнларини модернизациялаш; Тм-технологик жараёнларни модернизациялаш; Бм –бошқарув жараёнларини модернизациялаш; Хмм- ходимлар малакасини модернизациялаш.

Ишлаб чиқариш восита-ларини модернизация қилиш даражаси (Ичм)

Ичм= Мқич / ИЧ жараёнлари

Мқич — модернизация қилинган ишлаб чиқариш жараёнлари

Технологик жараёнларни модернизация қилиш даражаси (Тм)

Тм= Мқтж / Бтж

Мқтж- модернизация қилинган технологик жараёнлар; Бтж- барча технологик жараёнлар

Иқтисодиётни бошқариш усулларини модернизация қилиш даражаси (Бм)

Бм = Мқбу / Ббу

Мқбу — модернизация қилинган бошқариш усуллари;

Ббу- барча бошқариш усуллари

Ходимлар малакасини модернизациялаш даражаси (Хмм)

Хмм = Моха / Бх

Мох — малакасини оширган ходимлар сони; Бх — барча ходимлар сони

Ушбу кўрсаткичлар бевосита меҳмонхона хўжалик ларига хам дахлдор. Уларнинг барчасини бошқа соҳалар сингари бемалол меҳмонхоналар фаолиятини баҳолашда хам қўллаш мумкин. Модернизация жараёни шу жумладан иқтисодиёт соҳасида ҳам уни амалга ошириш кенг кўламли жараён эканлигини кўриш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

Читайте также: